Канаданинг Альберта вилояти шимоли-шарқидаги ўрмон ёнғинларидан кўрилган зарар 2,7 млрд доллардан ошиб кетди, бу Канада тарихида суғуртачилар учун энг чиқимли табиий фожиа бўлди. Бу ҳақда СBC телеканали маълум қилди.

Канада суғуртачилар бюроси маълумотларига кўра, суғурта компаниялари фожиадан энг кўп талофат кўрган Форт-Макмюррей шаҳри аҳолисига миллиардлаб доллар тўлаши керак бўлади. Шаҳарнинг бутун аҳолиси – 80 мингдан кўпроқ одам май ойи бошида шаҳарни тарк этишга мажбур бўлган. Шаҳардаги ёнғинлар туфайли 2 минг 432 бино йўқ қилинган, 5 мингдан кўпроқ турар жой биноси ва бошқа иншоотларга жиддий шикаст еган. Ўт ўчирувчилар 25 минг уйни ёнғиндан сақлаб қолишган, бу шаҳардаги иморатларнинг 90 фоизга яқинини ташкил қилади. 

Суғуртачилар ҳаммаси бўлиб турар жой ва бошқа кўчмас мулкка зиён етиши бўйича 27 минг даъвони (ҳар бир даъво 62 минг доллар), тижорий мулкка зиён етиши бўйича 5 минг даъво ва автомобиллар суғуртасини қоплаш учун 12 минг даъвони қондиришлари керак бўлади. Форт-Макмюррей аҳолиси шаҳарга июнь ўрталаридангина қайта бошлаган.

Аввалроқ Канада тарихида энг катта зиён келтирган табиий офат Квебек вилоятида 1998 йилда қор ёғиши (1,46 млрд доллар) ва 2011 йилда Альбертдаги ўрмон ёнғинлари (577 минг доллар) бўлган эди.

Альбертадаги ўрмонлар 1 майдан бери ёнмоқда. Уларнинг майдони 600 минг гектарга баҳоланмоқда. 6 июлда ўт ўчирувчилар барча ёнғин ўчоқларини назоратга олишга муваффақ бўлганларини маълум қилишганди. Фожиани бартараф этишга 2,3 минг ўт ўчирувчи жалб қилинган.