Бепул сферик фонсуратларни (обойларни) LG Smart World’га юклаб олишингиз мумкин.

LG Electronics (LG) компанияси  чиройли панорама расмларни бепул юклаб олишни таклиф этади, шу тариқа LG фойдаланувчилари ўзларининг G5 смартфонларида 360 даражали тасвирларнинг салоҳиятини тўлиқ ҳис қилишлари мумкин. 

360 Wallpaper функцияси фойдаланувчиларга сферик тасвирларни LG G5’нинг асосий экранига фон тасвири сифатида ўрнатиш имконини беради. Телефон ҳаракатланганда ёки экран варақланганда, фон виртуал реаллик қурилмаларидаги каби жонланади. 360 даражали суратларни Cinematic View’да кўриш мумкин, LG 360 CAM модули эса сферик тасвирлар ярата олади, бу тасвирлардан ўз ўрнида G5 учун фонсурат сифатида фойдаланиш ёки  Google Street View’га юклаш мумкин.

LG G5 фойдаланувчиларида профессионал сураткашлар томонидан яратилган ажойиб фонсуратларга бепул эгалик қилиш имкони пайдо бўлди, бундан ташқари ҳаяжонга солувчи манзаралар ва дунёнинг машҳур шаҳарлари суратлари ҳам бетакрор фонсуратларда ўз аксини топган. LG Smart World’да 22та сурат юклаб олиш учун тайёр, ноябргача ҳар ойда тўрттадан янги сурат мунтазам равишда қўшиб борилади. 

 “G5 фойдаланувчиларни мобил ўйин тажрибаси билан таъминлаш мақсадида яратилган ва 360 даражали тасвирлар ушбу тажрибанинг асосий қисми ҳисобланади”, - деди LG Mobile Communications компаниясининг вице-президенти ва маркетинг алоқалари раҳбари Крис Йи. “360 даражали суратлар технологияси ҳозирча бошланғич босқичда, бироқ биз бу технология мобил қурилмалар соҳасига виртуал реалликдаги инновацияларни олиб киради, деб ҳисоблаймиз”.

Профессионал тасвирлар LG Smart World иловалар дўконида 2016 йилнинг ноябрь ойи охиригача хизматингизда бўлади. 360 даражали фонсуратларни ўз смартфонларида қўллашга қизиқиб қолган LG G5 эгаларига www.LGworld.com манзилига ташриф буюриш ёки фонсуратлар ҳақида қўшимча маълумотга эга бўлиш учун  Android – иловани юклаб олиш тавсия этилади.

Реклама ҳуқуқи асосида.