Ливиянинг собиқ раҳбари Муаммар Қаззофийнинг ўғли Сайф ал-Ислом Қаззофий мамлакатдаги амнистия актига биноан ўлим жазосидан қутулиб қолгани ҳақида ғарб ОАВлари Қаззофийнинг адвокатларига асосланиб хабар берган эди. Маълум бўлишича, кичик Қаззофий ҳамон қамоқда ўтирибди.

У айни вақтда Ливия шимолий-ғарбида жойлашган Зинтан шаҳридаги қамоқхонада сақланмоқда. «Биз Сайф ал-Ислом Қаззофийнинг қамоқдан чиқарилганини инкор этамиз»,- дейди Зинтандаги шахси ошкор қилинмаган ҳарбий «Рейтер» ахборот агентлигига.

Ўтган йилнинг июль ойида кичик Қаззофий мамлакатда тинч аҳолидан таркиб топган намойишчиларни оммавий ўлдирганликда айбланиб, ўлим жазосига ҳукм қилинган эди.