Лондоннинг Станстед аэропортида полиция смартфон ғилофи қурол кўринишида бўлган кишини қўлга олди. Бу ҳақида Macrumors хабар берди. 

Лондонлик эркак аэропортдаги хавфсизлик тизимидан қурол ғилофли смартфони билан ўтаётган бўлган, бу полиция ходимларида дарҳол норозилик уйғотган. “Ўйинчоқ” эгаси  “муассаса ва ташкилотлар фаолиятига хавф туғдириш билан боғлиқ жамоат тартибини бузганликда” айбланмоқда.

Буюк Британия полицияси ноодатий ғилофли смартфон соҳибларини бундай аксессуарлар билан жамоат жойларида юрмасликка чорламоқда, чунки хавфсизлик ходимлари бир қарашда узоқ масофадан қуролни ўйинчоқ билан адаштиришлари мумкин. Шундай ҳолат юзага келган тақдирда “қурол” эгаси унинг қўлларига кишан кийдирилишига тайёр туриши керак бўлади.