Германиянинг Mercedes-Benz компанияси ўзининг илк ва EV деб номланган электромобилини ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда ҳамда уни жорий йил сентябрь ойида Парижда бўлиб ўтадиган автосалонда намойиш этишни ният қилган.

Бу ҳақда Motoring нашрига марканинг Австралия бўлими вакили Дэвид Маккарти сўзлаб берган.

Унинг сўзларига кўра, янги машина Tesla Model S билан рақобатлаша олади. Чунки икки автомобилнинг ҳам техник характеристкаси ўхшаш бўлиб, нархлар ҳам бир хил (150-200 минг доллар атрофида).

Порталнинг маълум қилишича, Mercedes-Benz мутахассислари электромобилни бир қувват олишда 400-500 км. масофада юра оладиган даражада кучайтиришга ҳаракат қилмоқда.