Microsoft корпорацияси деярли исталган инсон ёки қаҳрамонни "чатиштира" оладиган янги Murphy хизматини синовдан ўтказмоқда. «Агар бир инсон бошқасига айланиб қолса нима бўлади?» — айнан шундай саволни ботга бериш кифоя ва у мос келувчи суратларни чатиштиради ҳамда антиқа натижани кўрсатиб беради, деб хабар қилинади бот сайтида.

Murphy қандай ишлаётганини текшириш учун Telegram, Skype ёки Facebook, Kik каби мессенжерларнинг биридан ботни киритиш ва унга инглиз тилида савол йўллаш лозим. Савол What if («Нима бўлар эди…») сўзи билан бошланиши керак. Лойиҳа асоси  Microsoft Cortana Intelligence Suite – сунъий интеллект тизими, жумладан унинг компоненти Microsoft Cognitive Services, суратлар қидирувчи Bing Image Search ва Microsoft Bot Framework'дан ташкил топган.

Фойдаланувчилар жадал равишда ишга тушган ботга ноодатий саволлар билан  мурожаат этишмоқда. Улар орасида энг антиқалари: « Агар Гоголь Шекспир бўлса, нима бўлар эди?» ёки «Стив Жобс вафот этмаганида нима бўлар эди?».

Суратларни #projectmurphy ҳэштеги орқали кузатиш мумкин.