Ўзбекистон мустақиллигининг йигирма беш йиллиги, “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари кенг кўламда олиб борилмоқда.

Бунинг ёққол мисоли сифатида Элликқалъа туманига ташриф буюрган “Муқимий” номидаги Ўзбек давлат мусиқий театри жамоаси ва уларнинг ташрифи халқимиз учун яхши кафият улашаётганини англаш қийин эмас. Меҳмонларнинг туман аҳли учун тайёрлаб келган “Жайдари келин” спектакли залга йиғилганларни янада жонли табассумга чорлади.

Бундан ташқари, эл севган санъаткорларнинг Элликқалъадаги “Сарабий” ва “Тоза боғ” овул фуқоролар йиғинларидаги учрашуви катта-ю кичик учун бирдек манзур бўлди. Чунки бу ерда меҳмонлар ва мезбонлар очиқ мулоқотда бўлиб, суҳбат якуни маданий дам олиш кечасига уланиб, санъаткорларни ва иштирокчиларни бирдек рақсга чорлади.