Муборак Рамазон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон республикаси президенти Ислом Каримов номига хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари номидан самимий қутловлар келмоқда. Уларда давлат раҳбарига мустаҳкам соғлиқ, муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига тинчлик-хотиржамлик, равнақ ва фаровонлик тилаб, эзгу истаклар билдирилган.

ЎзА берган хабарга кўра, қутловлар орасида Америка Қўшма Штатлари президенти Барак Обамадан келган табрик ҳам бор.

Шунингдек, Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд, Уммон султони Қобус бин Саид, Миср Араб Республикаси президенти Абдулфаттоҳ Саид Ҳусайн Ас-Сиси, Озарбайжон Республикаси президенти Илҳом Алиев, Эрон Ислом Республикаси президенти Ҳасан Руҳоний ўз табрикларини йўллаган.