Истеъмолчилар талаб ва таклифларни инобатга олиб “O’zimizniki” сути ишлаб чиқарилиши ҳамда тайёрланиши жараёнлари билан яқиндан таништириш мақсадида корхона менежери истеъмолчилар билан бирга корхона бўйлаб саёҳат уюштирди.

Насрулло Иноятов (истеъмолчи): - Корхонага ташриф буюришдан аввал тасаввурларимиз бошқача эди, бу ердаги зотдор сигирларнинг парваришланишини, уларнинг озуқа рационини кўриб, ишлаб чиқариш жараёнлар билан яқиндан танишиб, ишчи ходимларга яратилган шароитларни кўриб ҳамда ишлаб чиқариш жараёнлар билан тўлиқ танишиб чиқиб бир нечта савол билан юзланмоқчиман. 

Насрулло Иноятов (истеъмолчи): Нима учун маҳсулот брендингизни “O’zimizniki” деб номлагансиз? 

Бахтиёр Анваров (менежер): Биринчидан, ишлаб чиқараётган маҳсулотимиз шундай номланишига асосий сабаб, ўзимизнинг экин ер майдонимизда асосий хом ашёларни ўзимиз етиштирамиз. Иккинчидан, ўзимизда етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини юқорида ўзингиз гувоҳ бўлган чорва комплексимизда, зотдор сигирларимизни озиқлантириб хом табиий сут етиштирамиз, Учинчидан, чорва комплексимизда жойлашган маҳаллий замонавий сут ишлаб чиқариш технологияларида малакали мутахассисларимиз иштирокида миллий қадоқланган маҳсулот ишлаб чиқарамиз. Фикримизча, юқоридаги мисоллар маҳсулотни “O’zimizniki” деб номлашга асос бўла олади. 

Қобилжон Турсунов (истеъмолчи): Чорва комлексингизда қанча зотдор сигирларингиз бор ва ушбу сигирларни озиқлантириш учун қанча ер майдонига эгасиз, шунингдек ишлаб чиқариш корхонангиз ва бино иншоотларингиз майдони қанча? 

Бахтиёр Анваров (менежер): Бугунги кунга келиб зотдор соғин сигирларимиз сони 1000тага етди, бузоқчалар сони 600дан ортиқ. Экин ер майдонига келадиган бўлсак, сигирларимизни озиқлантириш учун 150 гектар суғориладиган ер майдонларимиз бор, шунингдек ишлаб чиқариш корхонамизнинг умумий майдони 6 гектар, шундан бино иншоотларимиз 10488 кв. метрни ташкил қилади. 

Қобилжон Турсунов (истеъмолчи): Ишлаб чиқариш жараёнларини ва маҳсулотнинг сифатини қандай назорат қиласиз? 

Бахтиёр Анваров (менежер): Етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, жумладан, хом сут ва қадоқланган “O’zimizniki” сут маҳсулотларини белгиланган давлат стантдардларига мувофиқлиги жараёнларини ўз касбининг усталари, малакали ва етук мутахассисларимиз томонидан назоратга олинган бўлиб, улар ҳар бир маҳсулотнинг сифати ва ишлаб чиқариш жараёнларига жавоб беради. 

Шакирзанова Камила (истеъмолчи): Сутни қадоқлаш жараёнларида яна қандайдир воситалар (кимёвий ва бошқа табиий) воситалар қўшиладими? 

Бахтиёр Анваров (менежер): Ишлаб чиқараётган “O’zimizniki” сут маҳсулотимиз 100 фоиз табиий ҳисобланади. Сутни соғишдан то қадоқлашгача бўлган жараёнларда ҳеч қандай кимёвий ва бошқа воситалардан фойдаланмаймиз! 

Исломбек Қутфитдинов (истеъмолчи): Юқорида биз гувоҳ бўлган асосий воситаларингизни қиймати қанча? 

Бахтиёр Анваров (менежер): Асосий воситаларимизнинг умумий қиймати бугунги кунга келиб бозор қийматида 20 млрд сўмни ташкил қилади. 

Шамшидинова Камила (истеъмолчи): Сизнинг рақобатчилардан устунлик томонларингиз нималардан иборат? 

Бахтиёр Анваров (менежер): Юқорида ўзингиз кўзингиз билан кўриб қайсики маънода барча жараёнларимизни иштирокчисига айланганингиздек, “O’zimizniki” сутини ишлаб чиқаришдаги барча маҳсулотлар ўзимизники, сигирларимиз истеъмол қиладиган озуқадан тортиб, замонавий техналогияларгача. Бугунги кунгача биз каби сутларни бир ерда мужассам бўлиб ишлаб чиқараётган корхоналарнинг борлигини билмайман. Шу жиҳат билан рақобатчиларимиздан устунроқмиз деб ўйлайман. 

Толибжон Усманов (истеъмолчи): Анчадан буён уйда чорвачилик билан шуғулланаман. Ҳаммамизга маълумки, сигир пиёз еб қўйса сут таъмига таъсир қилади, бу ҳолат сизларда ҳам кузатилганми? 

Бахтиёр Анваров (менежер): (кулиб) Янг яхши саволлардан бири бўлди деб ўйлайман. Юқорида айтиб ўтганимиздек, бизда барча жараёнлар “занжири” малакали ва етук ходимлар томонидан тўлиқ назоратга олинган. Шунинг учун бундай ҳолат ҳеч қачон кузатилмаган. Бундан ташқари, зотдор сигирлар парвариши билан шуғулланаётган мутахассислар озуқани назоратдан ўтказгандан сўнг истеъмол учун беради. (Чорва комплексимизга пиёз маҳсулоти киритилмайди).

Камалов Акбар (истеъмолчи): Юқорида таъкидлаб ўтдингиз, барча жараёнлар, жумладан сигирлар озуқасини ишлаб чиқаришдан то энг замонавий технологияларда қадоқланиш жараёни бир жойда амалга оширилади. Шундан келиб чиқиб, қадоқланган сут ишлаб чиқариш учун бошқа фермер хўжаликари ва аҳолидан сут сотиб олиб ишлаб чиқаришни йўлга қўйсангиз, маҳсулотингизнинг сифати ўзгармайдими? 

Бахтиёр Анваров (менежер): Сутнинг мазаси ва сифати зотдор сигирларнинг истеъмол қилган озуқасига боғлиқ бўлади. Агар биз бошқа фермер хўжаликлари ва аҳолидан сут сотиб олсак, уларнинг сигири тавсия этилмаган озуқаларни истеъмол қилган бўлса, бу ҳолатда ҳозирги каби мазали ва сифатли қадоқланган сут ишлаб чиқариб бўлмайди. Шунинг учун, бизнинг фермер хўжалик қишлоқ хўжалиги озуқалари етиштириб, зотдор сигирларга бериб ва сигирлардан сутни соғиб олиб кейин қадоқланган сут ишлаб чиқариб ўз чорва комплекс лойиҳамизни барпо этганмиз.

Иргашев Алишер (истеъмолчи): Келажакда корхонангиз томонидан “O’zimizniki” сутларидан ташқари бошқа турдаги сут маҳсулотларини ҳам ишлаб чиқариш режалаштирилганми? 

Бахтиёр Анваров (менежер): Келажакда корхонамизда сариёғ, сутли коктейль, сутли шоколад ва шу каби маҳсулотларни ишлаб чиқаришни режалаштирганмиз. 

Тадаева Иляна (истеъмолчи): Нима учун сизлар ишлаб чиқараёнган “O’zimizniki” сутлари мазали ва ширин?

Бахтиёр Анваров (менежер): Сутни мазали ва ширин бўлиши учун сигирлар истеъмол қилаётган кунлик озуқаси ҳам мазали бўлиши керак. Биз сигирларимизгга табиий ва тўйимли озуқаларни берамиз. Шунинг учун доимо “O’zimizniki” сутлари мазали ва ширин. 

Насрулло Иноятов (истеъмолчи): Фермер хўжалигингиз ва ишлаб чиқариш корхонангиз ташкил этилишининг ҳуқуқий асослари ҳақида гапириб берсангиз? 

Бахтиёр Анваров (менежер): Фермер хўжалигимиз Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 апрелдаги “Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва моллар кўпайтиришни рағбатлантиришни кучайтириш ҳамда чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-842-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган. 

Бисеров Арслан (истеъмолчи): Мана маҳсулотингиз кундан-кунга ўз харидорларини топиб, оммалашиб бормоқда! Маҳсулотни янада оммалаштириш мақсадида қандайдир акциялар бўлади? Бугунгидек истеъмолчилар билан учрашувлар режалаштирилганми? 

Бахтиёр Анваров (менежер): Савол учун раҳмат. Ҳозирги кунда корхонамиз маркетологлари томонидан турли хилдаги акциялар лойиҳалари устида ишланмоқда. Тез кунда биз ўз истеъмолчиларимизга катта туҳфаларни тақдим этишни режалаштирганмиз. Истеъмолчилар учун эса ҳар доим эшигимиз очиқ. Фаолиятимиз билан яқиндан танишишни истаганлар учун ҳар ойда шундай ишлаб чиқариш билан танишув ва саёҳат ташкил этганмиз. 

Бахтиёр Анваров (менежер): Ҳурматли корхонамиз меҳмонлари. Аввало сизларни корхонамизда хуш кўрдик. Рухсатингиз билан келгусидаги иш фаолиятимизни янада яхшилаш, ишчи ходимларимиз ўртасида соғлом рақобат муҳитини яхшилаш, ишлаб чиқараётган маҳсулотимиз сифатини янада яхшилаш ҳамда мамлакатимиз ва жаҳон бозорида ўз муносиб ўрнимизни топиш мақсадида сизлардан бугунги ишлаб чиқариш жараёни билан танишиш ва корхонамиз бўйлаб уюштирилган саёҳатингиз ҳақида фикр мулоҳазаларингизни сўраймиз. 

Толиб Усманов (истеъмолчи): Бугунги ишлаб чиқариш жараёнидан шахсан мамнунлигимни таъкидламоқчиман. Аввало озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун энг керакли бўлган барча гигиеник талабларга тўлиқ амал қилиниши, ишлаб чиқаришдаги кадрларни ёшлиги ва энг асосийси барчаси ўз ишига сидқидилдан ва виждонан ёндашуви, ходимлар учун яратилган шароитлар, уларнинг дам олиши ва ўз устида ишлаши учун алоҳида замонавий компьютер жиҳозлари билан таъминланган хоналар мавжудлиги, ишчи ходимлар ўртасидалги муносабатни кўриб, ҳавасим келди. Қанийди имкон бўлганида инсон омили биринчи ўринга қўйилган мана шундай корхонада ишласам эди. 

Исломбек Қутфитдинов (истеъмолчи): Юқоридаги гапларга қўшилган ҳолда бир нарсани таъкидламоқчиман, ишлаб чиқариш корхонаси ва фермер хўжалиги фаолияти билан танишиб, шу нарсага амин бўлдимки бежизга ишлаб чиқарилаётган сутларни “O’zimizniki” деб номланмайди. Барча жараёнлар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экишдан бошлаб савдо расталарига маҳсулотни еткизилгунча бўлган жараёнлар тўлиқ назоратга олингани, сут ишлаб чиқаришдаги барча жараёнлар замонавий автоматлаштирилган технологиялар билан жиҳозлангани ҳамда энг асосийси, юқоридаги барча жараёнлар битта жойда жойлашган йирик комлексда амалга оширилиши мени қувонтирди. Авваллари бундай йирик комплексни кўрмагандим. 

Қобилжон Турсунов (истеъмолчи): Истеъмолчиларнинг гапларини тўлдирган ҳолда шуни айтиб ўтмоқчиманки, корхонадаги зотдор сигирларга берилаётган эътиборни кўриб лол қолдим, янги туғилган бузоқчаларни то соғин сигир бўлгунича ҳар бирига алоҳида рацион асосида озқа билан таъминланиши, сигирларнинг соғин хоналари энг замонавий компьютер технологиялар билан жиҳозлангани, қолаверса, ҳар бир бузоқча, сигир ва буқалар махсус электрон чиплар билан таъминлангани, барчасининг паспорти юритилиши, уларнинг соғлиғи, вазни, агар кассалланган бўлса, у ҳақдаги маълумотлар марказлашган компьютер тизимида кўриниши менда ўзгача таассурот қолдирди. Ишонч билан айта оламанки, “O’zimizniki” сутлари албатта энг сифатли ва шириндир.

Реклама ҳуқуқи асосида.