Пластик карталаридан бошқа пластик карталарга пул ўтказиш имкониятини Payme хизмати тақдим этди.
Дейлик, дўстингиз ёки қариндошингизга пул беришингиз керак ёки фарзандингиз ўқишида тушлик қилиши, йўлкира тўловларини тўлаши учун пул зарур. Шу каби ҳолатларда ўз картангиздан дўстингиз, қариндошларингиз ёки фарзандингизнинг картасига Payme орқали пул ўтказишингиз мумкин.

Бу учун нима қилиш керак?
Биринчи йўл содда ва тез — https://payme.uz/ сайтига ташриф буюрасиз, сайтнинг ўзбек тилидаги версиясини танлайсиз  ҳамда “Рўйхатдан ўтмасдан тўловлар” бўлимига кирасиз.

Шундан сўнг, сайтнинг қуйидаги суратда тасвирланган ойнаси очилади. Унда “Ўтказма суммаси” деган жойга 5000 сўмдан 1 миллион (баъзи банкларда 5 миллион) сўмгача бўлган суммани ёзиб, ўзингизнинг пластик картангиз рақами ва амал қилиш муддатини ҳамда қабул қилувчининг картаси рақамини киритиб, “Жўнатиш” тугмасини босасиз.

“Жўнатиш” тугмаси босилгандан кейин, экранда қуйидаги ойна пайдо бўлади. Унда ёзилишича, пластик картангизга уланган телефон рақамингизга 6 белгилик код юборилган ва уни киритиб, тасдиқлашингиз билан белгилаган суммангиз бошқа пластик картага ўтказилади.

Тўлов вақтининг ўзида хизмат ҳаққи — 2% умумий суммага қўшиб кўрсатилади. Яъни, 5000 минг сўм ўтказаётган бўлсангиз, картангиздан 5100 сўм ечиб олинади.
Пул ўтказиш муваффақиятли якунлангач, бу ҳақда сайтда маълумот пайдо бўлади.

Иккинчи йўл эса қўшимча имкониятлар билан тақдим этилган. Бунинг учун https://payme.uz/ сайтига ташриф буюриб, қуйидаги суратда тасвирланган бўлимда рўйхатдан ўтасиз. Агар рўйхатдан ўтган бўлсангиз, телефон рақамингиз ва паролни териб, Payme хизмати сайтига кирасиз.

Сайтга кирганингиздан сўнг, сизнинг аккаунтингиз саҳифаси қуйидаги суратда тасвирлангандек бўлади. Унинг юқори қисмида картангиз ҳисобида қанча маблағ борлигини кўришингиз мумкин. Бу сайтда рўйхатдан ўтишнинг бирқанча имкониятларидан бири ҳисобланади.

Payme'да рўйхатдан ўтгач, бош саҳифада ой бошидан бери қанча харажат қилганингиз, карта орқали сўнгги тўловларингизни кўришингиз ҳам мумкин.
Бошқа картага пул ўтказиш учун эса “Перевод средств” бўлимига ўтишингиз керак. Бунда фақатгина пул ўтказмасини қабул қилувчининг карта рақами ва ўтказиладиган пул миқдорини киритсангиз кифоя. Шундан сўнг, картангиздан ечиб олинадиган пул 2% хизматҳаққи билан кўрсатилади. “Перевести” тугмасини босиб, пулни бошқа картага кўчириб юборишингиз мумкин. Бунда ҳам телефон рақамингизга тасдиқлаш учун код юборилади.

Эслатиб ўтамиз, регистратсия вақтида, қурилма ишончли эканлигини белгилаб қўйсангиз, кейинги пул ўтказишлар вақтида телефонингизга код жўнатиш ва уни тасдиқлаш керак бўлмайди.
Шунингдек, Payme орқали мобил алоқа операторлари, интернет провайдерлар, ҳостинг провайдер, шаҳар телефон алоқаси, телевидение ва бир нечта онлайн сервисларга пул тўлашингиз мумкин.
Хизматда рўйхатдан ўтишнинг яна бир яхши томони эса, бошқа пластик карта эгаларидан сизнинг картангизга пул ўтказишлари учун сўров юборишингиз мумкин. Бунинг учун “Запрос средств” тугмасини босасиз, пул қабул қилиши керак бўлган картани танлайсиз ва сизга пул ўтказишлари учун махсус ҳавола — линк берилади. Бу линкни сизга пул ўтказиши керак бўлганларга жўнатасиз. У эса пул ўтказишларини соддалаштириб, вақтни тежайди.

Ҳозирда Payme хизматига Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган 15та банк уланган бўлиб, яқин орада бошқа банклар ҳам қўшилиши режалаштирилган.

Payme хизматининг Android ҳамда iOS қурилмалар учун мўлжалланган дастурлари мавжуд. Уларни Google Play ёки App Store’дан юклаб олишингиз мумкин:
Android — https://payme.uz/getapp/android?ref=payme.uz
iOS — https://payme.uz/getapp/ios?ref=payme.uz
Барча саволлар учун телефон: +998(71) 200-02-05

Реклама ҳуқуқи асосида. Хизмат лицензияланган. Маҳсулот сертификатланган.