Даллас полицияси твиттерида бир полициячини отиб ташлангани сурати пайдо бўлди. 

«Бу биз гумон қилаётган шахс. Илтимос, уни топишимизга ёрдам беринг», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Далласда тўрт нафар полиция ходимини отиб ташлашда гумонланиб, икки киши қўлга олингани хабар берилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Далласда қора танлиларни ўлдиришга қарши намойишда отишма чиқиб, тўрт нафар полиция ходими ҳалок бўлган эди.