Россия президенти Владимир Путин маълум қилдики, 2016 йилда Россия 4,6 млрд доллар миқдоридаги қурол-яроғ ва ҳарбий техникани экспорт қилди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар тарқатди.

Президент бу ҳақда ҳарбий-техник ҳамкорлик масаласидаги йиғилиш вақтида гапириб ўтган.

«Россия ҳарбий-техник ҳамкорлиги тизимида 2016 йил учун олдинга қўйилган вазифа бажарилди. Қурол-яроғ ва ҳарбий техника экспорти кўлами 5 млрд долларга яқинлашди (4,6 млрд)», — деган Путин.

Бундан ташқари, у буюрмалар портфели 50 млрд доллардан ортгани ҳақида маълум қилган.

РИА «Новости» хабарига кўра, Россия қуроллари самарали ва қўллашдаги қулайлиги учун катта талабга эга бўлиб турибди.