Россия ҳукумати, Туркияга чартер парвозлари тез орада йўлга қўйилиши устида ишлаяпти, деб хабар қилмоқда «Вести.Ru» Ростуризм Олег Сафонов баёнотига асосланган ҳолда. 

«Ҳукумат ушбу масала бўйича ишламоқда. Ўйлайманки, яқин орада чартер парвозлари қайта йўлга қўйилади», — деган Сафонов. 

Сафоновнинг таъкидлашича, ҳар қандай дам олиш хавфсиз бўлиши керак, чунки ўтган йилда Туркияда 256та турли қўпорувчиликлар содир этилган. 

7 июль куни Россия ҳукуматининг қарори қабул қилинмаган сабаб, чартер парвозлари Туркияга уча олмаётгани хабар қилинган эди.