Июнь ойида Тошкент шаҳрининг иккиламчи уй-жой бозоридаги нархлар пасайишда давом этиб, май ойи билан таққослаганда ўртача 2 фоизга тушган ва тураржой майдонининг бир метр квадрат 609 ш.б.дан 599 ш.б.гача тушган. Бу ҳақда, уй-жойларни баҳолаш ишлари билан шуғулланувчи CREDO MAX ESTIMATION фирмасининг янги ҳисоботига асосланган ҳолда «Газета.uz» хабар қилмоқда.

Унга кўра, панелли хонадонларнинг бир квадрат метри 562 ш.б.ни ташкил этган. Бу рақам май ойида 574 ш.б.дан иборат бўлганди. Пишган ғиштли уйлар нархи эса деярли ўзгармаган— 653 ш.б. (май ойида - 652 ш.б.). 

Тураржойлар хонасининг сонига кўра, таклиф қиймати қуйидагича тус олган: бир хонали хонадон метр квадрати— 586 ш.б. (-4 фоиз), икки хоналик — 595 ш.б. (ўзгармаган), уч хонали — 596 (-2фоиз), тўртхонали— 634 (+1 фоиз) ва кўпхоналикларнинг бир метр квадрати — 612 ш.б.ликни (+1 фоиз) ташкил этган.

 

Фото:Google image