Лондонда давом этаётган «Катта дубулға" туркумидаги Уимблдон турнирида дастлабки ярим финал баҳси ўтказилди.

Турнирга 6-рақам остида таснифланган 25 ёшли канадалик теннисчи Милош Раонич швейцариялик Рожер Федерерни (3) 5 сет натижасига кўра мағлуб этди ва фаолияти давомида «Катта дубулға" туркумидаги турнирда илк бор финалга чиқди.

Бунгача Раоничнинг «Катта дубулға" туркумидаги турнирларда кўрсатган энг яхши натижалари Уимблдон»-2014 ярим финали(Федерерга мағлуб бўлган) ва Australian Open-2016 ярим финали (Энди Маррейдан ютқазган) эди.

Қайд этиш керакки, Федерер шу вақтгача 10 марта бу турнир ярим финалида ўйнаган ва бирон марта ютқазмаганди.

Уимблдон
Ярим финал

Милош Раонич (Канада) - Рожер Федерер (Швейцария) 6:3, 6:7, 4:6, 7:5, 6:3

Иккинчи ярим финал ўйини Бердих ҳамда Маррей ўртасида бўлиб ўтади.