Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова ўзининг янги клипини тақдим этди. Янги ижод намунаси хонанданинг ўтган йилги "Мен сен билан қироличаман" альбомидан жой олган "Эй ёр" қўшиғи учун суратга олинди.

Клипда бош ролларни Алишер Узоқов ҳамда Райхон Уласенова ижро этган. 

Ҳозирда хонанда хорижий сафарлар билан машғул. 3 июль куни Амстердамда бўлиб ўтган "Divercity Den Haag 2016" фестивалида иштирок этди.