Жанубий Корея 2017 йил охиригача баллистик ракеталарни ушлашга мўлжалланган юқори технологик THAAD тизимини фойдаланишга киритишни режалаштирмоқда, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

Таъкидланишича, Жанубий Корея ва АҚШ THAAD тизимини ўрнатиш учун жой танлашнинг якуний босқичида турибди.

Аввалроқ Пентагон бошлиғи Эштон Картер журналистларга Шимолий Кореянинг охирги ракета синовлари ҳудудда иттифоқдош давлатларни ҳимоя қилиш учун РҚМ тизимларини кенгайтиришни давом эттириш зарурлигидан дарак беришини айтганди.

 

фото:REUTERS