АҚШда ўйналадиган Mega Millions лотереяси чиптаси 540 млн долларлик жекпотни ютди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. Лотерея 8 июлда ўйналди. 6 та ютуқли сонни аниқлаш имконияти 259 миллионтага биттани ташкил қилаётган эди. Ва бу имконият Индиана штатида бир долларлик чиптани сотиб олган харидорга насиб қилди.  

Бу ютуқ АҚШ миллий лотереялари тарихида йириклиги бўйича 7-ютуқ бўлди.

Лотереянинг жекпоти март ойидан бериб кўпайиб бораётган эди ва бу лотерея тарихида энг узоқ давом этган ютуқсиз давр бўлди.

Лотерея шартларига кўра, ютуқ эгаси бутун ютуқ миқдорини бўлиб-бўлиб 30 йил давомида ёки биттада олиши мумкин, бироқ бунда у каттагина солиқ тўлашига тўғри келади. Унда бу вазиятда ютуқ қиймати 380 млн долларгача камайиб кетади.

Ютуқ 2013 йил декабридан бери энг катта ютуқ бўлди, ўшанда иккита ютуқли чипта эгалари 648 млн долларлик жекпотни бўлишиб олгандилар. Лотерея тарихидаги энг катта ютуқ эса 656 млн долларни ташкил қилган ва бу 2012 йилда содир бўлган.

Mega Millions лотереяси АҚШнинг 43 штатида, Вашингтон ва Виргиния оролларида ўйналади.