Асли россиялик бўлган АҚШнинг энг ёши улуғ онахони Голди Михельсон таваллуд айёмига бир ойгина қолганда 113 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақида АВС телеканали хабар қилди. 

Манбага кўра, Михельсон ҳаётининг сўнгги лаҳзаларини ўзининг Вустер шаҳридаги (Массачусетс штати) уйида ўтказган. Америка Геронтология хизмати вакили Роберт Янгнинг маълум қилишича, узоқ умр кўрган Голди охирги йилларда ўзини жуда лохас ва заиф ҳис қилган. 

Михельсон 1902 йилда Россия империясида Елисаветград шаҳрида (ҳозирда Украинадаги Киевоград) туғилган ва болалик даврида ота-онаси билан Америка қўшма штатларига кўчиб келган. Бу ерда у Род Айленд штатидаги Браун университетини тамомлаган. 

Янгнинг маълум қилишича, энди АҚШнинг энг ёши улуғ фуқароси Нью Жерси штатида истиқомат қилувчи 113 ёшли Адель Данлап ҳисобланади.