АПЛ клублари 1 июль куни очилган трансферлар ойнасининг биринчи ҳафтасида янги футболчилар учун 300 миллион фунт сарфлаб бўлишди.

Ўтган мавсумда Англиядаги жамоалар 9 ҳафта давомида 870 миллион фунт сарфлашганди.

Deloitte прогнозига кўра, 31 августгача бу миқдор миллиард фунтга етиши мумкин.

Ҳозиргача амалга оширилган энг қиммат трансферлар «МЮ» Эрик Байини «Вилльяреал»дан 30 миллион фунт, Генрих Мхитарянни «Боруссия»дан 26 миллион фунт эвазига олиши, «Манчестер Сити» эса Илкай Гундўғанни «Боруссия»дан 20 миллион фунтга, «Сельта» вингери Нолитони 13,8 миллион фунтга олиши бўлиб турибди. Шунингдек, «Саутҳемптон» ҳужумчиси Садьо Мане «Ливерпуль»га 34 миллион фунтга, Аҳмад Муса  «Лестер»га 16 миллион фунтга трансфер қилингани ҳам энг қимматбаҳо трансферлар сирасидан.

Манба: Tribuna.uz