Япония ҳукумати Шимолий Кореянинг 9 июль куни амалга оширган баллистик ракета парвози борасида кескин фикрларини билдирди. Расмий Токио баёнотига кўра, Пхеньяннинг сувости кемасидан ракета учириши БМТ ХК резолюцияларини қўпол равишда бузишдир. 

"Бу БМТ ХК резолюцияларини навбатдаги қўпол бузишдир. Шу боис, жаҳон ҳамжамияти уни кескин ва қатъий қоралаши лозим", - деган Абэ. 

Шу билан бирга, унинг қайд этишича, ушбу синов "Япония хавфсизлигига жиддий раҳна солмаган".

Аввалроқ, Жанубий Корея Республикаси Бирлашган штаблар қўмитаси, КХДР сувости кемасидан баллистик ракетани учиргани ҳақида хабар қилган эди.