“Барселона” президенти Жозеп Бартомеу жамоа ҳужумчиси Лионел Мессини қўллаб-қувватлади.

"Лео, сенга тажовуз қилаётганлар, “Барселона” ва унинг тарихига тажовуз қилмоқда. Биз сени охиригача ҳимоя қиламиз! Биз доимо сен биланмиз", деб ёзди Бартомеу твиттерда.

Аввалроқ Месси ва унинг отаси Хорхе Месси солиқларни тўлашдаги фирибгарликлар учун 21 ойлик қамоқ жазосига маҳкум қилинди. Месси 4 млн евродан кўпроқ солиқни тўлашни кечиктирган.

Бироқ Месси ҳам, унинг отаси ҳам бу улар билан содир бўлаётган биринчи шундай ҳодиса ва жазо муддати 2 йилдан камроқ бўлгани учун жазони ўтамайдилар.

Месси ҳукм устидан шикоят қилишини айтган.