Бельгия ташқи ишлар вазири Дидье Рейндерснинг маълум қилишича, расмий Брюссель "НАТОнинг кўпмиллатли ҳарбий батальони таркибида камида 150 нафар аскарини Болтиқбўйи мамлакати бўлган Литвага юборади". Бу ҳақда, у НАТОнинг Варшава саммити чоғида баёнот берган. 

НАТО етакчилари, 2017-йилдан Болтиқбўйи мамлакатлари ва Польшада 4та кўпмиллатли батальонни жойлаштиришга қарор қилган. Альянснинг Литвадаги қўшини негизини Германия ҳарбий хизматчилари ташкил этади.