Буюк Британиянинг Фарнборо авиакўргазмасида қатнашган учувчилар Boeing 787-9 Dreamliner йўловчи ҳаво лайнерининг янги намунасида ажойиб абжирлик ва парвознинг ноёб усулини намойиш этишди. 254 тонналик самолёт тик ҳолда ҳавога кўтарила олган, деб ёзади Wired.

Ушбу парвозни Япониянинг All Nippon Airways (ANA) авиакомпанияси учувчиси амалга оширган. Кенг салонли, икки двигателли, реактив йўловчи самолёти - Boeing 787-9 Dreamlinerнинг узунроқ ясалган модели 290 нафар йўловчига мўлжалланган бўлиб, 14100 кмга тўхтовсиз уча олади.