Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмероннинг эълон қилишича, Бирлашган Қироллик парламенти 18 июлда мамлакатнинг ядровий аслаҳаси бўйича овоз беради, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги. У бу ҳақда, НАТОнинг Варшава саммитида маълум қилган. 

«Бугун шуни айтишим мумкинки, туну-кун Қиролликни ядро ҳужумидан ҳимоя қила олувчи ядровий флотни янгилаш борасида 18 июль куни парламент аъзоларининг овоз беришини ўтказамиз», — деган Дэвид Кэмерон.