Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон Афғонистондаги ҳарбий контингент сони 500 кишигача оширилишини эълон қилди, деб ёзмоқда The Guardian. Маълум қилинишича, Кэмерон Варшавадаги НАТО саммитига келгандан кейин "Афғонистондан террорчиларни сиқиб чиқариш учун ҳукумат ва Афғонистон хавфсизлик хизматининг ишини" давом эттириш муҳимлигини таъкидлаб ўтди.

"Буюк Британия дунёда камроқ аҳамият ўйнамайди. Биз ўз кучимизни, жумладан НАТО линияси бўйича, британ қадриятлари ва биз ишонадиган ғояларни ёйишга ишлатаётганимизга амин бўлмоқчимиз", деб айтди Кэмерон.

Кэмерон Бирлашган Қироллик Европа Иттифоқидан чиқиш қарорига қарамай дунё саҳнасидаги етакчи давлатлардан бири бўлиб қолишини қўшимча қилди.

Аввалроқ Афғонистон президенти Ашраф Ғани АҚШ президенти Барака Обаманинг мамлакатда АҚШ ҳарбийлари сонини сақлаб қолиш қарорини қўллаб-қувватлаши маълум қилинганди.