Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам жамоа ҳужумчиси Антуан Гризманннинг «Олтин тўп» олиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб қайтарди.

«Буни сизлар бошлаяпсизлар, ўртоқ журналистлар. Ахир сизлар ўзга сайёраликсизлар. Менга Антуан ва унинг жамоадошлари Европа чемпиони бўлиши муҳим. Роналду ва  Португалия ҳам шу ҳақда ўйламоқда.

«Олтин тўп» Криштиану ва Месси учун. Лекин Гризманни ҳам бу мукофот учун даъвогаралар қаторида кўришаётгани яхши. Бу кўп нарсадан далолат беради», – деган Дешам L’Equipe мухбирига.

Манба: Tribuna.uz