Прогнозларга кўра, Европа чемпионатининг Франция ва Португалия ўртасидаги финал учрашувини УЕФА таркибига кирувчи давлатларнинг 210-215 млн фуқароси томоша қилади.

Евро-2004’нинг Греция ва Португалия ўртасидаги финали 200 млн, Евро-2008’нинг Испания ва Германия ўртасидаги финали 230 млн, Евро-2012’нинг Испания ва Италия ўртасидаги финали 220 млн европаликни телеэкранлар олдига тўплаганди. 

Таққослаш учун, охирги йилларда "Евровидение" мусиқа танлови финалларини Европанинг  150 млн дан 180 млн гача кишиси, Чемпионлар Лигаси финалларини 100 млн дан 130 млн гача кишиси томоша қилган. 

Евро-2016 финалини бутун дунёда 400 млн киши ёки сайёрамизнинг 5 фоиз аҳолиси томоша қилиши кутилмоқда.