Facebook мессенжерида (end-to-end) шифрлаш орқали "махфий чатлар" синовдан ўтмоқда, деб хабар берилади компания сайтида. 

Еnd-to-end-шифрлашли чатлар улар бошланган қурилмага "боғланган" бўлади. Яъни, смартфонда амалга оширилган ёзишув компьютердаги веб-версияда очилмайди.  

Open Whisper Systems'нинг Signal протоколи бўйича шафрлаши фақат "махфий чатлар"дагина ишлайди. Қолган ёзишувлар эса фақат https. протоколи билан ҳимояланган бўлади.

"Махфий чатлар"нинг ҳудди шундай ишлаш принципи Telegram мессенжерида ҳам йўлга қўйилган. Бундан ташқари, Facebook'га тегишли WhatsApp мессенжерида end-to-end шифрлаш 2016 йилнинг апрелида ишга туширилган ва ўзгаришларсиз ишлаб келмоқда.