Озарбайжон НАТОнинг Афғонистондаги "Қатъий кўмак" деб номланган миссиясига ўз ҳиссасини қўшишни давом эттиради. Бу ҳақда НАТОнинг Варшавадаги саммити доирасидаги нутқида Озарбайжон президенти Илҳом Алиев айтди.     

"Озарбайжон НАТОнинг ишончли ҳамкори ва Афғонистоннинг дўсти ҳисобланади, у ўз аскарлари билан НАТО миссиясига ўз ҳиссасини қўшишни давом эттиради ва транзит ташишнинг турлари билан таъминлайди", деб айтди Алиев.

Алиевнинг таъкидлашича, Озарбайжон афғон армиясига бир неча маротаба катта ёрдам берган. Унинг айтишича, Озарбайжон Афғонистонга ҳарбийларни ўқитиш, таълим соҳасида амалий ёрдам кўрсатмоқда.