Ҳиндистон шимолида ноқонуний барпо этилган савдо маркази текширмасдан бузилиши оқибатида камида 4 киши ҳалок бўлган. Яна 6 нафар одам вайроналар остида қолаётган бўлиши эҳтимол, деб хабар қилмоқда маҳаллий ОАВ. 

Ҳодиса, бугун 9 июль куни эрталаб, Уттар-прадеш штати Мератх шаҳрида содир бўлган. 4 қаватли савдо маркази маҳаллий суд қарорига кўра бузилиши керак эди. Бироқ, ҳокимият вакиллари эътиборсизлик қилиб, бино тўлиқ кўчирилганига ишонч ҳосил қилмаган.  

Аммо, маҳаллий кенгаш вакили Пиюш Гаутам, ҳукумат вакиллари керакли чораларни кўрмагани тўғрисидаги айбловларни рад этмоқда. 

Ҳозирда, фожиа жойида қидирув-қутқарув ишлари олиб борилаяпти. Ҳалок бўлганларнинг яқинлари полиция маҳкамасига мурожаат қилишган.