Ироқнинг ғарбидаги Восит вилоятида жойлашган Ал-Қут шаҳридан шимолда юз берган йўл-транспорт ҳодисасида 17 киши, жумладан аёллар ва болалар ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда полициядаги манбага иқтибос келтирган ҳолда "Ас-Сумария" телеканали. 

"Ал-Қутга кетаётган KIA маркасидаги автобус техник носозлик туфайли йўлдан чиқиб кетиб, Ал-Қутдан Бағдод вилоятига кетаётган такси билан тўқнашиб кетган", деб маълум қилди манба.

Манбанинг маълумотларига кўра, воқеа оқибатида таксидаги 5 киши ва автобусдаги 12 киши, жумладан 5 аёл ва 3 бола, жами 17 киши ҳалок бўлган.

Воқеа жойига полиция етиб келган, ҳалок бўлганлар жасадлари ўликхонага етказилган.

Ироқда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик ва йўлларнинг ёмонлиги туфайли ЙТҲларда ҳар йили минглаб одам ҳалок бўлади. Расмий маълумотларга кўра, 2015 йилда Ироқ йўлларида 2,5 мингдан кўпроқ одам ҳалок бўлган, 9,5 мингга яқини жароҳат олган.