Россия Ҳаво-космик кучларининг Суриядаги қўшинларига қарашли Ка-52 ҳужумчи вертолёти учувчилари Латакия шаҳри соҳилларида дам олаётганларни ўзига хос усулда хурсанд қилишга қарор қилишди. Улар, кичик баландликда бир нечта манёврларни амалга оширишган ва томошабинларнинг олқишларига сабаб бўлган.  Ivan Sidorenko номли фойдаланувчи ушбу парвознинг видеолавҳасини Twitterдаги саҳифасига жойлаштирган. 

Июнь ойида ижтимоий тармоқларда Ми-28Н жанговар вертолётининг парвози акс этган видеотасвирлар пайдо бўлганди. У, Суриянинг Тартус шаҳри соҳиллари яқинида парвоз қилганди. 

Ми-28Н ва Ка-52 вертолётлари Сурияга сафарбар этилгани, Россия телеканалларида 16 март куни эфирга узатилган янгиликлардан сўнг, ошкор бўлганди.