Британия шаҳзодаси Уильямнинг ўғли шаҳзода Жорж қироллик ҳарбий-ҳаво кучларининг Глостерширдаги Фэйрфорд базасидаги Royal International Air Tattoo авиашоусига ташриф буюрди, деб хабар бермоқда Hello Magazine журнали. Кембриж герцоги ва герцогиняси ўғли учун бу Бирлашган Қиролликдаги омма олдига биринчи расмий чиқиши бўлди.

Журналнинг таъкидлашича, 2 ёшли Жорж самолёт ва вертолётларни томоша қилиш вақтида ўз ҳайратини яшира олмади. У ҳаттоки учиб кўришга рухсат сўради, бироқ рад жавобини олди. Кичкина Жоржга унинг ота-онаси Уильям ва Кейт ҳамроҳлик қилишди.

Таъкидланишича, Жоржнинг авиашоуга ташрифи одамлар орасида катта қизиқиш уйғотди.

Жоржнинг энг биринчи омма олдига чиқиши 2014 йил апрелда юз берган, ўшанда у ўзининг туғилган куни муносабати билан Австралия  ва Янги Зеландия бўйича қироллик тури доирасидаги кечага ташриф буюрганди. У, шунингдек, Букингем саройининг балконида ҳам кўриниш берган.