Римнинг «Лацио» клуби спорт директори Игли Таре ўзаро келишувни бузиб, бош мураббийликдан воз кечган аргентиналик мутахассис Марсело Бьелсанинг хатти-ҳаракатига изоҳ берди. 

«У бизни ишонтирди, кейин ўз фикрини бирдан ўзгартирди. Унга у худди «Реал»дан келган мураббий каби муносабатда бўлгандик. Ҳали у билан орамиз очиқ бўлмади», – даген Таре.

Football Italia нашри маълумотига кўра,  «Лацио» раҳбарияти шанба куни матбуот анжумани ўтказади ва Симоне Индзаги бош мураббий сифатида таништирилади. Шунингдек, римликлар Бьельсани судга бериб, ундан 50 миллион евро талаб қилишмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Марсело Бьелса «Лацио» билан шартнома имзолаган, клуб унинг ҳужжатларини лигага жўнатганидан икки кун ўтгач эса, ўз фикрини ўзгартириб, Италияга учишдан ва жамоа бош мураббийи бўлишдан воз кечганди.

У ўз ҳаракатини унга ваъда қилинган 4та трансфернинг биронтаси амалга оширилмагани билан изоҳлади.

2008 йилда Аргентина терма жамоаси билан Пекиндаги Олимпиада ўйинларида чемпион бўлган, 2010 йилги ЖЧда Чилини бошқарган ушбу мутахассис кейинчалик «Атлетик» ва «Марсель» жамоаларида ишлади. У ўзининг қизиққонлиги ва кутилмаган қарорлар қабул қилиши билан машҳур.

Манба: Tribuna.uz