БМТ ва НАТО жамғарлари орқали Афғонистон хавфсизлик кучларини молиялаштиришнинг умумий ҳажми камида 2020 йилгача жорий даражада, яъни ҳар йили 1 млрд доллар атрофида қўллаб-қувватланади.  Бу ҳақда НАТОдаги манба журналистларга маълум қилди.

"Халқаро ҳамжамият Афғонистон хавфсизлик миллий кучларини молиявий қўллаб-қувватлашни давом эттирмоқчи. 8 июлдаги учрашувда НАТО иттифоқдошлари ва ҳамкорлари воситалар 2020 йил охиригача ажратилишини тасдиқлайдилар", деб айтди манба. 

Манбанинг таъкидлашича, аввалроқ БМТ ва НАТОнинг иккита траст фондига бу мақсадларда ҳар йили 1 млрд доллар келиб тушади.  "Келажакка мақсад – молиялашни у ёки бу даржада давом эттиришдир", деб қўшимча қилди манба. 

АҚШ ҳар йили Афғонистон хавфсизлик кучларига бевосита 3,5 млрд доллардан кўпроқ маблағ ажратади. Афғонистон ўз томонидан иқтисодий вазият яхшиланиб бориши билан хавфсизлик кучларини молиялашдаги улушини ҳозирги 500 млн доллардан кўпроққа ошириб боради.