НАТО саммитининг биринчи куни 8 июнда ҳеч қандай оламшумул воқеасиз тугади – альянс унга аъзо давлатлар етакчилари охирги ойлар давомида таъкидлаб келаётган барча қарорларни қабул қилди.

НАТО давлатлари Болтиқбўйи давлатлари ва Польшада 4 та кўп миллатли батальон жойлаштирилиши ва Руминияда кўп миллатли бригаданинг яратилишини эълон қилдилар. Ташкилот НАТО ракеталарга қарши ҳужум тизимининг тезкор тайёргарликнинг базавий даражасига чиқарилаётгани ва ўз кибермудофаа устуворлигини оширганини маълум қилди. Альянс шунингдек Грузияни мудофаа ва хавфсизлик соҳасида ислоҳотларни давом эттиришга чақирди.

Россия билан муносабатлар мавзуси ишчи кечки тановул вақтида муҳокама қилинди ва узоқ тунгача давом этди. Украина билан муносабатлар ва НАТОнинг Афғонистондаги операцияси саммитнинг иккинчи куни – 9 июлда муҳокама қилинади.

НАТО етакчилари альянснинг 4 та кўп миллатли батальони асосини ташкил қиладиган 4 та "етакчи миллат" ҳарбийлари қаерда жойлаштирилишини расман эълон қилди. "Канада Латвияда ўзига "етакчи миллат" ролини олади, Германия Литвадаги батальнонни бошқаради, Буюк Британия Эстонияда, АҚШ эса Польшада "етакчи миллат" бўлади", деб айтди НАТО бош котиби Йенс Столтенберг матбуот-анжуманда. 

Унинг айтишича, батальонлар кейинги йилдаёқ ротация асосида жойлаштирилади. Ҳар бир батальоннинг сони минг кишини ташкил қилиши тахмин қилинмоқда. 

НАТО " Қора денги ҳудудида бўлишининг мувозанатлашган кенгайиши" қарорини қабул қилди. "Бугун биз Қора денгиз ҳудуди ва альянснинг жануби-шарқида румин-болгар кўп миллатли бригадасини яратиш билан мувозанатлашган ҳарбий бўлиши ҳақида келишиб олдик, бу бригада альянснинг кўп миллатли кучларини ҳар томонлама тайёрлаш учун база бўлади", деб айтди Столтенберг.

Варшавада ҳам икки йил аввал Уэльсдаги каби киберҳужумлар муаммосига катта эътибор қаратилди. Столтенберг киберҳудуд энди "НАТО тезкор жавобгарлиги ҳудуди" ҳисобланишини эълон қилди. Ташкилотга аъзо давлатлар миллий компьютер мудофааларини мустаҳкамлаш бўйича кўп сонли мажбуриятларни ўз зиммаларига олдилар, альянс эса бу ишда уларга ҳар томонлама кўмак беришга ваъда берди.