Хитойлик мультимиллиардер Ван Цзяньлинь, Осиёнинг энг бой одамларидан бири ва Dalian Wanda Group конгломерати эгаси футбол бўйича янги Европа суперлигаси яратиш ғоясини қўллаб-қувватлади.

Бу ғоя тарафдорларининг фикрича, янги мусобақа Чемпионлар Лигаси ўрнини эгаллаши ва энг нуфузли клублараро мусобақа бўлиши керак. Dalian Wanda Group шу масала бўйича Англия, Испания, Италия, Франция ва германиялик потенциал ҳамкорлари билан музокаралар ўтказди. Бу давлатлар Чемпионлар Лигасига нисбатан янги мусобақада кўпроқ вакилларга эга бўладилар. Dalian Wanda Group шунингдек теленамойишлардан юқорироқ даромад олишга ваъда берди.

"Ҳозирда кўплаб истеъдодли ўйинчилар Европага эмас, Осиёга кетмоқдалар. Бир кун келиб Осиё клубларида Криштиану Роналдуни ҳам оғдириб олишга пуллар топилади. Етакчиликни сақлаб қолиш – Европа етакчи лигаларининг умумий манфаати йўлидадир", деб таъкидлаб ўтди Wanda Sports Holding’нинг стратегик директори Марко Богарелли.