“Арсенал”нинг чехиялик дарвозабони Петр Чех нима учун терма жамоадаги фаолиятини якунлаганини маълум қилди.

“Мен юқори даражадаги ўйин кўрсатиш учун кўп вақт  талаб қиладиган нуқтага етиб келдим. Мен бу қарорни фақатгина футбол томонлама ёндашиб қабул қилдим.

Мен 34 ёшга тўлдим ва кейинги катта мусобақа 2 йилдан сўнг бўлиб ўтади – бу жуда узоқ муддат. Баъзан келажак учун мураккаб қарорларни қабул қилишга тўғри келади. Мен тўғри қарор қабул қилганимга ишонаман”, – деди Чех.

Маълумот учун, Чех терма жамоа таркибида 124 та учрашувда майдонга тушиб, 115 та гол ўтказиб юборган.

Манба: Tribuna.Uz