Португалия терма жамоаси ҳужумчси Криштиану Роналду Евро финали арафасидаги фикрларини билдириб ўтди.

«Франция – фаворит. Ахир улар ўз уйларида ўйнашмоқда. Бутун мамлакат уларни қўллаб-қувватлаб турибди. Лекин бу финал ва ҳар нарса бўлиши мумкин. Биз барчасига тайёрмиз. Лекин бизга жуда қийин бўлади.

Турнир давомида Португалияни ҳали ҳеч ким енга олмади, французлар ҳам буни уддалай олмаслигига умид қиламан.

Агар мен Португалия терма жамаоси билан совриндор бўлсам, бу катта ютуқ. Мен ҳамиша шуни орзу қилганман. 

Мен терма жамоамиз ғалабасига ишонаман, шерикларим ишонишади, бутун Португалия ва Франциядаги португалияликлар ишонишади.

Ўзгача ҳиссиётлар оғушидаман. Мен яна финалда ўйнайман. Энди мен Португалия учун иккинчи марта финал ўйини ўтказаман», – деган футболчи.

19 ёшида Роналду миллий терма жамоа билан Европа чемпионати финалида ўйнаган, аммо ўшанда, 2004 йили Португалияда кечган турнирда ғолиблик Грецияга насиб этганди.

Португалия 10 июль куни Евро-2016 турнири бош соврини учун Францияга қарши майдонга тушади.

Манба: Tribuna.uz