Россиялик сайёҳлар билан тўлган самолёт Туркияга нисбатан тақиқлар бекор қилинганидан кейин биринчи марта Анталия шаҳрига қўнди. Бу ҳақида Anadoulu хабар қилади.

“Россия” авиакомпаниясининг рейси Москвадан турк дам олиш масканига 189 нафар йўловчини етказди. 

Сўнгги 8 ой ичида биринчи марта РФдан ташриф буюрган сайёҳларни Анталия ҳукумат вакиллари кутиб олишди. Бу рейс билан келган россиялик аёлларга эса гулдасталар совға қилинди. 
 
“Россия” авиакомпанияси 7 июль куни Москва ва Санкт-Петербургдан доимий рейсларнинг қайта тикланиши ҳақида эълон қилди. 

Туркияга чартер рейслар ҳозирча амалга оширилмаяпти. РФ бош вазири Дмитрий Медведев 8 июль куни ҳукуматга бир ҳафта ичида Туркияга амалга оширилувчи чартер рейсларни қайта тиклаш бўйича таклифлар тақдим этиш топшириғини берди.