Тошкентда кучли аккумуляторга эга бўлган Philips Xenium X1560 телефони сотила бошлади. Бу ҳақда Mobinfo хабар бермоқда.

Бу телефоннинг бир қувватлантирилганда кутиш режимида 100 кун, суҳбатлашишда эса 40 соатгача ишлай олади.

Xenium X1560 2900мА/соатлик аккумуляторга эга бўлиб, унинг ёрдамида USB-порт орқали бошқа смартфонларни қувватлантириш мумкин.

2та SIM-картадан фойдаланиш имконини берадиган телефонда microSD хотираси картаси учун слот ҳамда FM-радио тинглаш имкони мавжуд.

Philips Xenium X1560 телефондан фақатгина қўнғироқларни амалга оширишда фойдаланадиганлар учун қўл келади. Сабаби у фотокамера ҳамда 3G алоқага эга эмас.

Тошкентдаги “Флешка” савдо мажмуасида  Philips Xenium X1560 744 минг сўмдан сотилмоқда. (2016 йил 2 июнь ҳолатига кўра)

Телефонни юқоридаги нархда сотиб олишга “Kun” нашри кафолат бермайди.