Туркия жануби-шарқидаги Мардин провинциясида бомба портлаши оқибатида мамлакат қуролли кучларининг 11 нафар ҳарбий хизматчиси жабрланган, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги.

Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, Курдистон ишчи партияси аъзолари, қўлбола бомба ўрнатилган машинани портлатиб юборишган. 

Эслатиб ўтамиз, расмий Анқара КИПни террористик ташкилот, деб эълон қилган. 

Воқеанинг бошқа тафсилотлари хабар қилинмаяпти.