Ўзбекистоннинг e-kommunal.uz интернет порталида янги ўзгариш ва қўшимчалар пайдо бўлди. 

Эндиликда, унинг фойдаланувчилари ўзларининг ҳисобидаги маблағни текширишлари ва қаттиқ хўжалик чиқиндиларини олиб чиқишлари учун тўловни амалга оширишлари мумкин бўлади. 

Бунинг учун порталда рўйхатдан ўтган фойдаланувчи, ўзининг шахсий хонасидаги махсус бўлимда ҳисоб рақамини кўрсатиши, сўнгра "U-PAY" ёки "MBANK" тўлов тизими воситасида пулни ўтказиши мумкин бўлади. 

Бундан ташқари, фойдаланувчиларга янги қарорлар билан танишиб бориш имконияти ҳам тақдим этилади. 

Умуман, портал сентябрь ойига бориб тўлиқ янгиланиши кутилмоқда.