Италиялик машҳур модельер Жоржо Армани Германиянинг “Бавария” футбол клуби учун кийим ишлаб чиқаради. Бу ҳақда “Армани гуруҳи” матбуот хизмати маълум қилган. Айтилишича, “Армани” бошқа футбол клублари билан ҳамкорлик қилмайди.

Армани анча вақтдан бери спорт кийимлари тайёрлаш ва ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келади. Бренднинг энг катта муваффақияти Лондон-2012 Олимпиада ўйинларида Италия миллий олимпия қўмитаси билан ҳамкорлик қилиб, терма жамоага кийимлар тайёрлаб берганди. "Армани" кийимида итальян спортчилар Сочида ўтган қишки Олимпиада ўйинларида мусобақада қатнашишган эди.

"Скуадра адзурра"нинг янги коллекцияси Риода ўтадиган Олимпиада ўйинларида ҳам намойиш этилади. Ҳар бир спортчи, жумладан, паралимпия жамоаси ҳам бренднинг қатор кийимлари билан таъминланади.

 

Фото:ТАСС