Японияда парламентнинг юқори палатаси учун сайловларда таркибига  мамлакат бош вазири Шинзо Абэ раҳбарлигидаги Либерал-демократлар партияси ва «Комейто»ни олган ҳукуматдаги коалиция етакчилик қилмоқда. Бу ҳақда NHK телеканали exit polls манбасига асосланиб хабар тарқатган.

Сайловлар 32 округдаги 48 мингта сайлов участкасида ўтказилган. Аниқлик киритилишича, сайлов якунига 2 соат қолганида давомат 32,49 фоиз эди. Ниигата, Ямагата ва Миэ префектуралари аҳолиси сайловда нисбатан фаолроқ бўлган.