АҚШнинг Алабама штати, Рэндольф округида бир пенсионер ўз ўғли уйини ёқиб юбориб, ўз рафиқасини гаровга олди. Бу ҳақда WPMI Local 15 News хабар бермоқда. 

Таъкидланишича, тўппонча ва милтиқ билан қуролланган 77 ёшли эркак ўз ўғли уйи, унинг автомобили ва хўжалик иморатларига ўт қўйган. Сўнгра қария ўғлининг итини отиб ташлаб, ўз рафиқасини гаровга олган.

Эркак рафиқасига қурол билан таҳдид қилиб, машина ичидан қулфланиб олган. Воқеа жойига етиб келган полициячилар махсус операция ўтказиб, аёлни озод қилишган, эркак эса отиб ташланган. Шунингдек, бир нафар полициячи жароҳат олган. 

Пенсионернинг бундай қилишига нима сабаб бўлгани ҳозирча маълум қилинмаган.