АҚШнинг Виржиния штатида сёрфинг бўйича чемпионат вақтида маҳаллий ахборот агентлиги ходими пляждаги қум орасидан юлдузсанар балиқни аниқлади (шунингдек, денгиз сигирчаси деб аталади). Бу балиқнинг катта боши ва доғ-доғ рангдаги яссиланган танаси бўлади. Бу ҳақда Fox26 порталида маълум қилинди.

Chesapeake бухтаси сайтининг маълум қилишича, бу балиқлар одатда очиқ, чуқур сувларнинг тубида яшайди. Таъкидланишича, балиқнинг шаҳар пляжида аниқланиши жуда ғалатидир.

Шунингдек таъкидланишича, бу балиқлар кўзлари ва оғзи билан қумга кўмилиб олади, оғзи бироз қум устига ўлжасига ташланиш учун чиқиб туради. Чемпионат ташкилотчиларининг фикрича, бу балиқларнинг беозор феълига қарамасдан, унинг электр тиканлари одам учун муайян хавф солади ва уларни ҳақиқий йиртқич қилади.