Американинг Алабама штатида истиқомат қилувчи шахс, пистолет ва винтовка билан қуролланган ҳолда келиб, ўз ўғлининг уйини ёқиб юборди ҳамда ўз рафиқасини гаровга олди. Бу ҳақда WPMI Local 15 News хабар тарқатган. Воқеа 9 июль куни Рэндольф округида рўй берган.

77 ёшли бу пенсионер уйдан ташқари ўғлининго автомобили ва бошқа хўжалик анжомларига ўт қўйган. Шунингдек, уй соҳибининг итини отиб ташлаган.

Al.com портали хабарига кўра, бу америкалик йўлда автофургонни тўхтатган ва 2 кишини гаровга олгани айтилганди, лекин бу маълумот тасдиқланмади.

Воқеа жойига етиб келган ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари отишма чоғида жиноятчини йўқ қилиб, аёлни қутқарган. Отишма вақтида полициячилардан бири жароҳатланган.

Ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда.