Японияда мамлакат парламентининг юқори палатаси – маслаҳатчилар палатасига сайловлар бошланди. Бу ҳақда NHK телеканали хабар бермоқда. 

242 ўринлик палатада ушбу босқичда 121 нафар вакил қайта сайланади. Бу ўринларга 389 депутат даъвогарлик қилмоқда.

Айни вақтда 116 депутатлик ўрни Либерал-демократик партияга, 64 таси муҳолиф Демократик партияга тегишли. Қолган ўринларни эса Комэйто партияси эгалламоқда.